TADQIQOTLAR

Rubrika tili:

ALL

Barchasi

RUS

Русский

ENG

English

TUR

Türkçe

UZB

O'zbekcha

AZE

Azərbaycan

TJK

Тоҷикӣ

GER

Deutsch

FRC

Français

ALL

Barchasi

Мир-Али-Шир. Сборник к пятисотлетию со дня рождения. – Издательство: А.Н., 1928. – 181 с.

31.05.2024

М. Асадов

Аннотация: Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган ушбу тўплам – икки бўлим: “Оглавление” ва “Критика и Библиография”дан иборат. Унда В.В.Бартольд, А.Н.Самойлович, Е.Э.Бертельс, А.А.Ромаскевич сингари машҳур рус олимларининг тадқиқотлари чоп қилинган Василий Владимирович Бартольд китобга муҳаррирлик қилган. Тўпламнинг Кириш қисмида уни 1926 йил куз ойида нашрдан чиқариш кўзлангани, бироқ шоир ижодига бағишланган мақолалар муҳаррирнинг назарида мукаммал бўлмагани боис йиғилган тадқиқотларини кўриб чиқиш ва унга янада мукаммал илмий мақолаларни тўплаш мақсадида иш маълум бир муддатга қадар кечиктирилганни айтилган. Китобдан А.Н. Самойловичнинг Марказий Осиёдаги туркий тиллари тарихига оид “К истории литературного Средноазиатско-Турецкого языка” номли ҳажм жиҳатдан салмоқли, анчайин қизиқарли маълумотларга бой мақоласидан ташқари, Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига оид яна тўрт мақоласи киритилган. Олим улардан бирида Озарбайжон Адабий Жамияти томонидан нашр қилинган “Навои” тўпламига ўз муносабатини билдирган ва китобдаги Исмоил Ҳикматнинг “Эмир Али-Шир Неваи” (5-42 бетлар) сарлавҳали мақоласига алоҳида қизиқиш билдириб, Низомий ва Навоий ижодига батафсил тўхталган. Шунингдек,  Исмоил Ҳикматнинг мулоҳазаларидан баҳс юритар экан, икки мумтоз шоир қарашларидаги уйғунлигу фарқлиликларини ҳам назардан соқит қилмайди. А.Самойловичнинг яна бир мақоласида Озарбайжон Адабий Жамияти томонидан чоп қилинган “Ҳусайн Бойқаро девони” хусусида сўз борса, тўртинчи мақоласида “Муншаот” ҳақида тўхталган. “Эмир Али-Шир Наваи. Сравнительное изучение двух языков: Фарсидского и Тюркского”да эса муаллиф “Мезон ул-авзон” ва унинг адабиётшунослик фани ривожидаги ўрни хусусида мулоҳаза юритган. Тўпламдан ўрин олган Э.Бертельснинг “Наваи и Аттар” ва В.В. Бартольд “Мир-Али-Шир и политическая жизнь” мақолалари ҳам аҳамияти жиҳатдан А. Самойловичнинг мақоласидан сира қолишмайди.  Уларда Навоий даҳосининг нафақат туркий, балки Шарқ халқлари маънвияти ва адабиёти учун бемисл мавқега эга экани илмий жиҳатдан атрофлича ёритиб берилган.