TADQIQOTLAR

Rubrika tili:

ALL

Barchasi

RUS

Русский

ENG

English

TUR

Türkçe

UZB

O'zbekcha

AZE

Azərbaycan

TJK

Тоҷикӣ

GER

Deutsch

FRC

Français

ALL

Barchasi

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома (Воқеоти Қобул)

22.05.2025

Бобурнинг мемуар асари “Бобурнома”нинг афғон таржимаси. 2007 йилда Афғонистонда нашр қилинган. Таржимон филология фанлари доктори Шафиқа Ёрқин. Масъул муҳаррир Маҳмуд Ёқуб Воҳидий. Асл матндан олдин док. Мир Муҳаммад Равшанийнинг сўзбошиси ҳамда мутаржим Шафиқа Ёрқиннинг салмоқли “Муқаддима”си берилади. “Бобурнома”нинг маълум қисмлари, Ширвон, Табриз, Ғазна, асосан, Қобулда кечган воқеалар акс этган ўринлари таржима қилинган. Таржимада аниқлик ҳамда тизимлилик сақланган. Бобур шахсияти ҳақида яхлит тасаввур беришга ҳаракат қилинган. Шу боис “Авлоди амири Шайх Мирзо”, яъни китоб Умаршай мирзо (Бобурнинг отаси) фарзандлари ҳақидаги маълумот билан бошланади: “Авлоди : уч ўғул, беш қиз мирзодин қолиб эди. Бори ўғлонларидии улуқ мен Заҳириддин Муҳаммад Бобир эдим; менинг онам Қутлуғ Нигорхоним эди. Яна бир ўғул Жаҳонгир мирзо эди, мендин икки ёш кичик эди, анинг онаси мўғулнинг туман бекларидин эди, Фотима Оултон отлиқ. Яна бир ўғул Носир мирзо эди, онаси Андижонлик эди, ғунчачи эди, Умид отлиҳ. Мендин тўрт ёш кичик эди”. Албатта, ушбу асар Алишер Навоий ҳақидаги маълумотлари билан алоҳида қимматга эга. Таржимада ҳам бу ўринлар инобатга олинган. Жумладан, “Бу иккинчи навбат Самарқадни олғонда, Алишербек тирик эди. Бир кавбат манга китобати ҳам келиб эди. Мен ҳам бир китобат йибориб эдим, орқасида турки байт айтиб, битиб йибориб эдим. Жавоб келгунча тафриқа ва ғавғо бўлди” каби муносабатларини ойдинлаштирувчи маълумотлар олинган. “Яна Алишербек Навоий эди, беги эмас эди, балки мусоҳиби эди, кичиклигида ҳаммактаб экандурлар. Хусусият бисёр экандур. Алишербекнинг мизожи нозук бнла машҳурдур… Алишербек иазири йўқ киши эди. Туркий тил била то шеър айтубтурлар, ҳеч кнм онча кўп ва хўб айтқон эмас” сингари Навоийнинг бетакрор шахсияти, улуғ арбоб ҳамда беназир шоирлигини кўрсатувчи ўринлар ҳам мавжуд (102-103 бетлар). Китоб 351 саҳифадан иборат, сўнгида фиҳрист берилган.