TADQIQOTLAR

Rubrika tili:

ALL

Barchasi

RUS

Русский

ENG

English

TUR

Türkçe

UZB

O'zbekcha

AZE

Azərbaycan

TJK

Тоҷикӣ

GER

Deutsch

FRC

Français

ALL

Barchasi

Бертельс Е.Э. Навоий ва Аттор (монография). Таржимон: Ибодулла Мирзаев. – Тошкент, 2005. – 75 б.

31.05.2024

Аннотация: Йирик шарқшунос олим Е.Э.Бертельснинг ушбу монографиясида Фаридуддин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр» ва Низомиддин Мир Алишер Навоийнинг «Лисон ут-тайр» асарларининг қиёсий-типологик таҳлили берилган. Олим Навоийнинг «Лисон ут-тайр»и Атторнинг «Мантиқ ут-тайр»ининг таржимаси эмас, балки ўзига хос оригинал асар эканлигини ёрқин мисоллар орқали илмий далиллаган. Монография филологларга, файласуфларга ва, умуман, Алишер Навоийнинг адабий мероси масалалари билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. Мазкур китобга профессор Иброҳим Ҳаққулнинг сўзбоши ёзган. Ундаги мана бу фикрлар эътиборли: “...мабодо Е.Э.Бертельснинг тасаввуф ва Шарқ тасаввуф адабиётига бағишланган асарлари бўлмаганда, бизнинг сўфийлик ва бадиий ижод муносабатига доир фикр-қарашларимиз ҳануз ночорлигича қолавериши мумкин эди. Назаримда, унинг «Навоий ва Аттор” номли тадқиқоти Навоий шеъриятини саёз англаш ва сохталаштиришга бир қадар тўсиқ бўлгани билан ҳам қимматли. Шунингдек, у Ғарбдаги Навоий тақлидчи шоир деган фикр-қарашларга кучли зарба бўлганди...” Олим Е.ЭБертельснинг тадқиқотларига юксак баҳо бериб, тилшунос олим, профессор Ибодулла Мирзаевнинг таржимонлик маҳоратини ҳам эътироф этган. Умуман, Е.Э.Бертельнинг мазкур монографияси Фаридуддин Аттор ва Алишер Навоий дунёқарашига хос турли бадиий, фалсафий масалаларга ойдинлик киритиши билан бирга, Шарқ адабиётининг адабий анъаналарига хос тамойилларни ҳам ҳаққоний ёритиб бериши билан аҳамиятлидир.