MAQOLALAR

Rubrika tili:

ALL

Barchasi

RUS

Русский

ENG

English

TUR

Türkçe

UZB

O'zbekcha

AZE

Azərbaycan

TJK

Тоҷикӣ

GER

Deutsch

FRC

Français

ALL

Barchasi

Самойлович А.Н. Эмир Али-Шир Наваи. Сравнительное изучение двух языков: Фарсидского и Тюркского. Собрал и переложил на Туркменский язык А. Куль-Мухамедов // Мир-Али-Шир Сборник к пятисотлетию со дня рождения. – Издательство: А.Н, 1928, С. 172-174.

31.05.2024

Аннотация: Мазкур мақолада 1925 йилда туркман олими А.Қулмуҳаммедов ташаббуси ва саъй-ҳараатлари билан Туркман Давлат нашриётида 5 минг нусхада чоп қилинган Алишер Навоийнинг “Муҳокамат ул-луғатайн” асари туркманча нашри хусусида баҳс юритилган. Ушбу китобнинг Кириш қисмида Марказий Осиёда туркий адабий тилнинг қисмати ва Алишер Навоийнинг биографияси қисқача бир тарзда баён этилган. А.Қулмуҳаммедов “Муҳокамат ул-луғатайн”ни туркманчада тақдим қилаётиб, туркий халқлар адабиётининг йирик вакили бўлган буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий асарларини бутун жозибаси билан бошқа тилга ўгиришнинг сира иложи йўқлигини айтиб ўтганини олим алоҳида урғулайди. Чиғатой туркчаси ва туркман тилидаги матнлар солиштирилиб, улар орасидаги муштарак ва тафовутликларга аҳамият қаратилганига ҳам эътибор қаратади. Шунингдек А.Қулмуҳаммедов нашрга тайёрлаган матнда айрим арабча сўзларнинг туркий тилдаги муқобилидан нисбатан кўпроқ фойдаланилгани ва туркманчада тушунарли бўлиши учун қўшимча изоҳлар киритилгани борасида маълумот беради. Мақолада АСамойлович “Муҳокамат ул-луғатайн” асари хусусида мухтасар тўхталиб, Алишер Навоийнинг тилшунос олим сифатидаги юксак маҳоратига юқори баҳо беради. Олим А.Қулмуҳаммедовнинг туркий тилнинг форсий тилдан устун жиҳатларини исботлашга уринганига тўхталади ва бу борада у ўз мақсадига эриша олганини ҳам таъкидлайди. Рус тадқиқотчиси 1841 йилда Франциянинг Париж шаҳрида нашр қилинган Chrestomathie en Turk Oriental contenant plusieurs ouvrages de l'Émir Ali-Schir, publies par M.Quatremere.1-er fascicule маълумотларига таяниб, “Муҳокамат ул-луғатайн” Алишер Навоийнинг Европада эълон қилинган илк асари эканлигини  ёзади, Бироқ номаълум сабабларга кўра, китоб Европада тўла ҳолда нашр этилмаганини ҳам қайд этади.