Konferensiya materiallari
Rubrika tili:
Barchasi
Русский
English
Türkçe
O'zbekcha
Azərbaycan
Тоҷикӣ
Deutsch
Français
Barchasi
- Алишер Навоий. Фавойидул-кибар. Нашрга тайёрловчи Ўнал Қоя. UZB
- Огоҳ Сирри Лаванд. Алишер Навоий. Девонлари ва “Хамса”дан бошқа асарлари (4-жилд). ТУРКИЯДА НАВОИЙГА ДОИР ТАДҚИҚОТЛАР-29 UZB
- Огоҳ Сирри Лаванд. Алишер Навоий. 3-жилд. ТУРКИЯДА НАВОИЙГА ДОИР ТАДҚИҚОТЛАР-28 UZB
- Огоҳ Сирри Лаванд. Алишер Навоий. 2-жилд: девонлари. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-27 UZB
- Айхан Челикбой. Туркиялик олимларнинг тадқиқотларида Алишер Навоий. ТУРКИЯДА НАВОИЙГА ДОИР ТАДҚИҚОТЛАР-26 UZB
- Садеттин Ўзчелик. Алишер Навоий. Мажолисун-нафоис. ТУРКИЯДА НАВОИЙГА ДОИР ТАДҚИҚОТЛАР-25 UZB
- Воҳид Турк. Алишер Навоий. Мажолисун-нафоис (матн, тадқиқот). Докторлик диссертацияси. ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-24 UZB
- Зуҳал Карги Ўлмаз. “Маҳбубул-қулуб” (тадқиқот, матн, сўзлик). Докторлик (PhD)диссертацияси. ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-23 UZB
- Нурсел Ўздарендели. Алишер Навоий. Илк девон. Тадқиқот, матн, фиҳрист. Докторлик диссертацияси. ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-22 UZB
- Гузин Чўкту. Алишер Навоий. Маҳбубул-қулуб. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-21 UZB
- Алишер Навоий. Лайли ва Мажнун. Нашрга тайёрловчи Улку Челик. ТУРКИЯДА НАВОИЙГА ДОИР ТАДҚИҚОТЛАР-20 UZB
- Камол Эраслон. Навоийнинг “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад” рисоласи. ТУРКИЯДА НАВОИЙГА ДОИР ҚИЛИНГАН ТАДҚИҚОТЛАР-19 UZB
- Усмон Фикри Сертқоя. Усмонли шоирларининг чиғатойча шеърлари (мақола), ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-18 UZB
- Ўндер Гўчгун. Асарлари асосида фикрий ва адабий моҳияти ила Алишер Навоий. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-17 UZB
- Аҳмад Жаъфарўғли. Чиғатой туркчаси ва Алишер Навоий (мақола). ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-16 UZB
- Ридван Жаним. Турк маданияти ва адабиётида Алишер Навоий ва Туркияда навоийшунослик. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-15 UZB
- Огоҳ Сирри Лаванд. Туркия кутубхоналаридаги Навоий қўлёзмалари. ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК ТАДҚИҚОТЛАРИ-14 UZB
- Огоҳ Сирри Лаванд. Алишер Навоий. Ҳаёти, санъати ва шахсияти (1-жилд). ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-13 UZB
- Алишер Навоий таваллудининг 560 йиллиги ва вафотининг 500 йиллиги муносабати билан ўтказилган анжуман материаллари. Анқара-2004. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-12 TUR
- Али Ниҳод Тарлан. Алишер Навоий (маъруза). ТУРКИЯДА НАВОИЙГА ДОИР ТАДҚИҚОТЛАР-11 UZB
- Фанойи. “Таржимаи таворихи мулук”. нашр- Ҳ.О.Олтун. ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-10 UZB
- Ҳусайн Ўзжан. “Турк дунёсининг билимдони Алишер Навоий» (мақола). ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-9 UZB
- Фаруқ Қадрий Темуртош. “Алишер Навоийда турклик туйғуси”. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-8 UZB
- Огоҳ Сирри Лаванд. Алишер Навоий. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-7 UZB
- Аҳмад Оташ. Алишер Навоийнинг арабча луғати ҳақида. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-6 TUR
- Янос Экманн, “Алишер Навоий». ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-5 TUR
- Библиография. ТУРКИЯДА АЛИШЕР НАВОИЙ МАВЗУСИДА ҚИЛИНГАН ТАДҚИҚОТЛАР-4 UZB
- Иброҳим Шаҳидўғли. АЛИШЕР НАВОИЙ. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-3 UZB
- Е.Э.Бертельс. “Алишер Навоий. Лайли ва Мажнун”. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-2 UZB
- Воҳид Турк. ТУРКИЯДА АЛИШЕР НАВОИЙ ИЖОДИЁТИ БЎЙИЧА ҚИЛИНГАН ТАДҚИҚОТЛАР (мақола). UZB
- НИЁЗИЙ. НАВОИЙНИНГ СЎЗЛАРИ ВА ЧИҒАТОЙЧА ГУВОҲЛАР. Нашрга тайёрловчи Мустафо Қачалин. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИ НАШРИ-13 UZB
- Юсуф Четиндоғ. Алишер Навоий (китоб). ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИ НАШРИ-12 UZB
- Алишер Навоий таваллудининг 560 ва вафотининг 500 йиллигини нишонлаш анжумани материаллари. Анқара-2004. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИНИНГ НАШРИ-11 UZB
- Алишер Навоий. Наводируш шабоб. Нашрга тайёрловчи Метин Қараўрс. ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-10 UZB
- Алишер Навоий. Садди Искандарий. Нашрга тайёрловчи Ҳадича Тўрен. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИНИНГ НАШРИ-9 UZB
- Алишер Навоий. Ғаройибус сиғар. Нашрга тайёрловчи Гунай Қут. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИНИНГ НАШРИ-8 UZB
- Алишер Навоий. Лайли ва Мажнун. Нашрга тайёрловчи Улку Челик. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИ НАШРИ-7 UZB
- Алишер Навоий. Насойим ул маҳабба мин шамойимил футувва. Ношир Камол Эраслон. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИ НАШРИ-6 UZB
- Алишер Навоий. Бадоеъул васат. Нашрга тайёрловчи Қоя Туркой. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИ НАШРИ-5 UZB
- Алишер Навоий. Мезонул авзон. Нашрга тайёрловчи Камол Эраслон. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИ НАШРИ-4 UZB
- Алишер Навоий. Фавойидул кибар. ношир Ўнал Кая. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИ НАШРИ-3 UZB
- Алишер Навоий. Муҳокаматул луғатайн. Нашрга тайёрловчи Ф.Само Барутчу Ўзўндер. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИ НАШРИ-2 UZB
- Алишер Навоий. Лисонут тайр. Нашрга тайёрловчи Мустафо Жонпўлат. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИ НАШРИ-1 UZB
- Навоийшунослар: ЮСУФ ЧЕТИНДОҒ UZB
- Навоийшунослар: ФУАД КЎПРУЛУ UZB
- Навоийшунослар: Камол Эраслон UZB
- Навоийшунослар: Огоҳ Сирри ЛЕВЕНД UZB
- Навоийшунослар: Али Ниҳод Тарлан UZB
- Нодирхон Ҳасан. АЛИШЕР НАВОИЙ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИЁТИНИНГ ТУРКИЯДА ЎРГАНИЛИШИ ҲАҚИДА UZB
Навоийшунослар: Али Ниҳод Тарлан
13.01.2024
Nodirxon Hasanov

Али Ниҳод ТАРЛАН (TARLAN, Ali Nihad)
(1898-1978)
(мумтоз адабиёт тарихчиси, шоир ва ёзувчи)
Асли доғистонлик бадавлат бир оиланинг фарзанди бўлган А.Н.Тарлан Истанбулдаги Везнежилер маҳалласида таваллуд топди. Манастир туманидаги ҳарбий бошланғич мактабни тугатди. 1908да отасининг маслаги туфайли таълимини Салоник шаҳридаги франсуз мактабида давом эттирди. 1910 йил отаси нафақага чиққач оиласи Истанбулга қайтди. Коска маҳалласидаги Бурҳони тараққий рушдия мактабида ўқишни давом эттирди. Кейин Вафо султоний мактаби, кейин эса Истанбул дорилфунунидаги форс ва франсуз бўлимларини таҳсил олиб, 1920 йил мазкур дорилфунуннинг адабиёт факультетини тугатди.
“Ислом адабиётида Лайли ва Мажнун маснавийси” мавзусидаги докторлик диссертациясини тугаллаб, адабиёт факультетида биринчи бўлиб докторлик унвонини олди (1922). Галатасарой султоний мактаби, Бешиктош султоний мактаби, Қабатош лицейи, шунингдек бошқа халқларнинг Ҳиндлиён, Эсеян, Безезян каби мактабларида тил, адабиёт, форсча, французча дарслар берди. 1933 йил Истанбул дорилфунуни адабиёт факультети турк тили ва адабиёти бўлимида матн шарҳи бўйича доцент этиб тайинланди. Шайхий девонининг тадқиқи мавзусида диссертацияси ёқлади. 1941 йил профессор бўлди. 1953 йил эски турк адабиёти кафедраси мудири бўлди. Олий ислом институтида форс тилидан дарс берди. Адабиёт тарихи, матн шарҳи мавзусида кўплаб тадқиқотлар олиб борди. Халук Ипактан, Мехмет Али Танйери, Кўнгул Текин, Ҳорун Тўласа, Гунай Кут, Меҳмед Чавушўғли каби истеъдодли олимларни етиштирган Тарлан 1972 йил нафақага чиқди.
Ҳам олим ҳам шоир бўлган Тарлан Оврупо тилларидан бир қанча асарлар таржималар қилди, туркий ва форсийда ғазаллар, манзум пъесалар, сонетлар, қўшма ва нафас турида шеърлар, манзумалар қаламга олди. Унинг ижодидан намуналар Шабоб, Сарвати фунун, Адабиёт, Кундуз, Генчлик, Фикр ва санъатда ҳаракат, Ҳар ой, Ҳилол, Ислом тушунчаси, Сабилур‑рашод, Турк тили, Турк юрти, Буюк Шарқ, Мавлоно, Ислом маданияти, Сўз, Улку, Бугун, Янги Осиё, Янги Истанбул, Зафар сингари газета ва журналларда чоп этилди.
Мумтоз адабиёт, тасаввуф, классик шоирлар, адабиёт масалалари, матн тадқиқига доир тадқиқотлари билан бир қаторда матн шарҳига алоҳида тўхталди, адабиётда шоирнинг руҳ дунёси, ҳаёти ва муҳитини тадқиқ этишда янги услуб қўллади. Сабки ҳинди ҳақида мақолалар ёзди. Туркияда танқидий девон нашр қилиш усулини биринчи бўлиб йўлга қўйди. Хаёлийбек, Нажотибек, Бурсали Аҳмад пошо ва Зотий девонларини шу услубда нашрга тайёрлади.
Форсийзабон усмонли шоирларининг ижодларини туркийга ўгирди. Алишер Навоий, Ёвуз Султон Салим, Нафъий, Набий, Надим асарлари, шунингдек Абдураҳмон Жомийнинг “Юсуф ва Зулайҳо” достонини нашрга тайёрлади. Муҳаммад Иқболнинг айрим асарларини ўгирди. Форсийзабон адабиётни тадқиқ ва нашр ишлари учун Эрон ва Покистон давлатлари томонидан бир қанча совринлар билан мукофотланди. Олимнинг шахсий кутубхонаси бугун Сулаймония кутубхонаси томонидан авайлаб асраб келинмоқда.
Асарлари:
Шеърий ва насрий асарлари “Қуёш япроқ” (Истанбул 1953) ва “Қуғулар” (Истанбул 1970) номлари остида чоп этилди.
Илмий‑тадқиқот асарлари:
1. Адабий санъатларга доир (Истанбул 1930).
2. Шайхий девонини тадқиқ (I-II, Истанбул 1934-1936, 1964).
3. Девон адабиётида тавҳидлар (Истанбул 1936).
4. Девон адабиётида муаммо (Истанбул 1936).
5. Mатн таъмири (Истанбул 1937).
6. Матн шарҳларига доир (Истанбул 1937).
7. Бадиийлик жиҳатидан адабиётимизнинг ички такомили (Анқара 1939).
8. Форс адабиёти (Истанбул 1944).
9. Шеър мажмуаларида XVI. ва XVII. аср девон шеъри (Истанбул 1948-1949).
10. Мехмед Окиф (Истанбул 1957, 1961, Нуриддин Тўпчу билан ҳамкорликда).
11. Мехмед Окиф ва Сафаҳот (Истанбул 1971).
12. Адабиёт масалалари. (Истанбул 1981).
13. Фузулий девони шарҳи (I-III, Ankara 1985).
Танқидий девон нашрлари:
Хаёлийбей девони (Истанбул 1945);
Фузулий девони: ғазал, мусаммот, муқаттаъ ва рубоий қисми (Истанбул 1950);
Нажотийбег девони (Истанбул 1963);
Аҳмад Пошо девони (Анқара 1966);
Зотий девони (I-II, ғазаллар қисми, Истанбул 1968-1970.
Адабий суҳбатлари:
Шайх Ғолиб: ҳаёти ва ижоди (Анқара 1939); Замонавий Эрон шеъри (Анқара 1938), Санъат ва адабиёт суҳбати (Адана 1939), Мехмет Окиф (Истанбул 1939), Танзимот адабиётида ҳақиқий мужаддид (Анқара 1940), Алишер Навоий (Истанбул 1942), Девон адабиётида бадиият тушунчаси (Истанбул 1946), Абдулҳақ Ҳамид (Истанбул 1947), Мавлоно Жалолиддин Румий (Истанбул 1948).
Форсийдан таржималари:
Зардушт гаталари (Истанбул 1935); Лайли ва Мажнун (Низомий Ганжавийдан, Истанбул 1943); Низомий Ганжавий девони (Истанбул 1944); Нафъийнинг форсий девони таржимаси (Истанбул 1944); Ёвуз Султон Салим девони (Истанбул 1946); Хусрав ва Ширин (Низомий Ганжавийдан, Истанбул 1949); Фузулийнинг форсий девони таржимаси (Анқара 1950); Шарқдан хабар (Муҳаммад Иқболдан, Анқара 1956); Асрор ва румуз (Муҳаммад Иқболдан, Истанбул 1958, 1964); Румузи Беҳудий (Муҳаммад Иқболдан, Истанбул 1958); Асрори Худий (Муҳаммад Иқболдан, Истанбул 1958); Янги Гулшани роз (Муҳаммад Иқболдан, Истанбул 1960); Забури ажамдан сочмалар (Муҳаммад Иқболдан, Истанбул 1964); Зарби калим (Муҳаммад Иқболдан, Истанбул 1968); Ҳижоз армуғони (Муҳаммад Иқболдан, Истанбул 1968); Муҳаммад Иқболдан шеърлар (Истанбул 1971).
Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган асарлари:
- А.Н.Тарлан. Буюк турк шоири Мир Алишер Навоий, Боку 1926;
- А.Н.Тарлан. Алишер Навоий, Истанбул университети нашриёти, Истанбул 1942;
- А.Н.Тарлан. Алишер Навоий ҳаёти ва асарлари, Истанбул 1962.


(Günay Kut, TARLAN, Ali Nihad, DİA, cilt: 40, sayfa: 108-110)
ф.ф.д. Нодирхон Ҳасанов тайёрлади