Konferensiya materiallari

Rubrika tili:

ALL

Barchasi

RUS

Русский

ENG

English

TUR

Türkçe

UZB

O'zbekcha

AZE

Azərbaycan

TJK

Тоҷикӣ

GER

Deutsch

FRC

Français

ALL

Barchasi

Фаруқ Қадрий Темуртош. “Алишер Навоийда турклик туйғуси”. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-8

15.01.2024

N.Hasanov

Фаруқ Қадрий Темуртош. “Алишер Навоийда турклик туйғуси”.

“Турк тили” ойлик тил ва адабиёт журнали, 15-жилд, 173-сон,

Алишер Навоий махсус сони, 1 февраль, 1966. 304-305 бет.

Муаллифнинг ёзишича, Алишер Навоий саройда хизмат қилар экан халқнинг фаровонлиги, давлатнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлиги, жамиятнинг хотиржамлиги, туркий тилнинг ривожи, илм, фан, санъат ва адабий ҳаётнинг гуркираб яшнаши, ватандошлар орасида миллий менталитетнинг мустаҳкам ўрин олиши учун қўлидан келган барча ғайратни кўрсатган. Нафақат адабиёт муҳити, балки жамиятнинг барча табақаларини, хусусан ёшларни ватан туйғуси, она тилига муҳаббат, миллий тилда ижод қилиш, уни яхши билиш ва кенг тарғиб қилиш руҳида яшаш кераклиги ҳиссини сингдирган. Шоирнинг мана шундай тинимсиз ҳаракатлари натижасида туркий адабиёт мумтоз босқичга кўтарилди, мумтоз туркий адабий тил вужудга келдики, унга ҳатто Навоий тили деб ҳам аталди. Мутафаккир шоир ушбу тилда юксак савиядаги асарлар қаламга олди. Бунинг натижасида туркий халқлар орасида катта мавқе қозонди. Луғатшунос, адиб ва ижокдорлар унинг асарлари учун махсус луғатлар яратдилар. Хуллас, Алишер Навоий туркий тил ва маданиятнинг муҳофазакори мақомига кўтарилди. * * *