Konferensiya materiallari

Rubrika tili:

ALL

Barchasi

RUS

Русский

ENG

English

TUR

Türkçe

UZB

O'zbekcha

AZE

Azərbaycan

TJK

Тоҷикӣ

GER

Deutsch

FRC

Français

ALL

Barchasi

Ридван Жаним. Турк маданияти ва адабиётида Алишер Навоий ва Туркияда навоийшунослик. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-15

15.01.2024

Н.ҲАСАНОВ

Ридван Жоним. Турк маданияти ва адабиётида Алишер Навоий ва Туркияда навоийшунослик.

Арзирум Отатурк университети Туркшунослик тадқиқотлари институти журнали, 19-сон, 2002, 137-146 бет.

Муаллиф мақоласида Алишер Навоийнинг ўз фикру қарашлари билан туркий дунёнинг бирлиги ва тотувлиги, маънавий, маданий, адабий ҳаётидаги муҳим ўрни, бу йўлда қилган ғайрат ва меҳнатларини алоҳида таъкидлайди. Айниқса, она тилининг мақоми учун кўрсатган жидду жаҳди ёшлар учун ўрнак шахсият тамсил этиши, Навоий тарзи деган ҳодисанинг дунёга ягона бир воқелик эканлиги, усмонли тазкираларида чуқур ҳурмат ва самимий эҳтиром билан тилга олиниши, улуғ шоир ғазалларига назиралар ёзилганлиги, Туркияда улуғ шоирнинг ҳаёту фаолияти, адабий мероси ҳақида амалга оширилган ишлар, Мовароуннаҳр ва Анатолия орасидаги маърифий, маданий, адабий алоқалар, Туркистондан усмонлига кўчиб борган илм, фан ва санъат аҳли, Навоий асарлари учун ёзилган “Абушқа” луғати борасида сўз юритади.

* * *