Konferensiya materiallari

Rubrika tili:

ALL

Barchasi

RUS

Русский

ENG

English

TUR

Türkçe

UZB

O'zbekcha

AZE

Azərbaycan

TJK

Тоҷикӣ

GER

Deutsch

FRC

Français

ALL

Barchasi

Камол Эраслон. Навоийнинг “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад” рисоласи. ТУРКИЯДА НАВОИЙГА ДОИР ҚИЛИНГАН ТАДҚИҚОТЛАР-19

15.01.2024

N.Hasanov

Камол Эраслон. Навоийнинг “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад” рисоласи.

Истанбул унив-ти Туркиёт институти Туркиёт мажмуаси, XIХ жилд, 1977-79, 99-101 бет.

Олим асарга доир ўз фикр-мулоҳазаларини билдирар экан, Алишер Навоийнинг “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад”рисоласи бўлсинёки “Ҳолоти Саййид Ҳасанбег” рисоласи бўлсин уларнинг ҳажм жиҳатидан кичик бўлишига қарамасдан биография (тазкира) туридаги муҳим манба эканликлари, Навоийнинг айни пайтда истеъдодли бир тазкиранавис эканлигини ҳам қайд этади. Унингча, мазкур рисолаларда бош қаҳрамон бўлган тарихий сиймоларнинг ҳаёти ва шахсиятидан ташқари айни пайтда ўқувчи ўша даврда Ҳиротда кечган маданий ва ижодий ҳаётдан ҳам воқиф бўлиш мумкин. Шунингдек, мақолада рисоланинг Истанбул ва Парижда сақланадиган тўртта нусхаси ҳақида маълумот бериб, уларни қисқача тавсифлаб ўтади. Мақола охирида “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад” рисоласи ҳам илова қилинади.

*    *    *