Konferensiya materiallari
Rubrika tili:
Barchasi
Русский
English
Türkçe
O'zbekcha
Azərbaycan
Тоҷикӣ
Deutsch
Français
Barchasi
- Алишер Навоий. Фавойидул-кибар. Нашрга тайёрловчи Ўнал Қоя. UZB
- Огоҳ Сирри Лаванд. Алишер Навоий. Девонлари ва “Хамса”дан бошқа асарлари (4-жилд). ТУРКИЯДА НАВОИЙГА ДОИР ТАДҚИҚОТЛАР-29 UZB
- Огоҳ Сирри Лаванд. Алишер Навоий. 3-жилд. ТУРКИЯДА НАВОИЙГА ДОИР ТАДҚИҚОТЛАР-28 UZB
- Огоҳ Сирри Лаванд. Алишер Навоий. 2-жилд: девонлари. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-27 UZB
- Айхан Челикбой. Туркиялик олимларнинг тадқиқотларида Алишер Навоий. ТУРКИЯДА НАВОИЙГА ДОИР ТАДҚИҚОТЛАР-26 UZB
- Садеттин Ўзчелик. Алишер Навоий. Мажолисун-нафоис. ТУРКИЯДА НАВОИЙГА ДОИР ТАДҚИҚОТЛАР-25 UZB
- Воҳид Турк. Алишер Навоий. Мажолисун-нафоис (матн, тадқиқот). Докторлик диссертацияси. ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-24 UZB
- Зуҳал Карги Ўлмаз. “Маҳбубул-қулуб” (тадқиқот, матн, сўзлик). Докторлик (PhD)диссертацияси. ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-23 UZB
- Нурсел Ўздарендели. Алишер Навоий. Илк девон. Тадқиқот, матн, фиҳрист. Докторлик диссертацияси. ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-22 UZB
- Гузин Чўкту. Алишер Навоий. Маҳбубул-қулуб. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-21 UZB
- Алишер Навоий. Лайли ва Мажнун. Нашрга тайёрловчи Улку Челик. ТУРКИЯДА НАВОИЙГА ДОИР ТАДҚИҚОТЛАР-20 UZB
- Камол Эраслон. Навоийнинг “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад” рисоласи. ТУРКИЯДА НАВОИЙГА ДОИР ҚИЛИНГАН ТАДҚИҚОТЛАР-19 UZB
- Усмон Фикри Сертқоя. Усмонли шоирларининг чиғатойча шеърлари (мақола), ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-18 UZB
- Ўндер Гўчгун. Асарлари асосида фикрий ва адабий моҳияти ила Алишер Навоий. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-17 UZB
- Аҳмад Жаъфарўғли. Чиғатой туркчаси ва Алишер Навоий (мақола). ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-16 UZB
- Ридван Жаним. Турк маданияти ва адабиётида Алишер Навоий ва Туркияда навоийшунослик. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-15 UZB
- Огоҳ Сирри Лаванд. Туркия кутубхоналаридаги Навоий қўлёзмалари. ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК ТАДҚИҚОТЛАРИ-14 UZB
- Огоҳ Сирри Лаванд. Алишер Навоий. Ҳаёти, санъати ва шахсияти (1-жилд). ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-13 UZB
- Алишер Навоий таваллудининг 560 йиллиги ва вафотининг 500 йиллиги муносабати билан ўтказилган анжуман материаллари. Анқара-2004. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-12 TUR
- Али Ниҳод Тарлан. Алишер Навоий (маъруза). ТУРКИЯДА НАВОИЙГА ДОИР ТАДҚИҚОТЛАР-11 UZB
- Фанойи. “Таржимаи таворихи мулук”. нашр- Ҳ.О.Олтун. ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-10 UZB
- Ҳусайн Ўзжан. “Турк дунёсининг билимдони Алишер Навоий» (мақола). ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-9 UZB
- Фаруқ Қадрий Темуртош. “Алишер Навоийда турклик туйғуси”. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-8 UZB
- Огоҳ Сирри Лаванд. Алишер Навоий. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-7 UZB
- Аҳмад Оташ. Алишер Навоийнинг арабча луғати ҳақида. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-6 TUR
- Янос Экманн, “Алишер Навоий». ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-5 TUR
- Библиография. ТУРКИЯДА АЛИШЕР НАВОИЙ МАВЗУСИДА ҚИЛИНГАН ТАДҚИҚОТЛАР-4 UZB
- Иброҳим Шаҳидўғли. АЛИШЕР НАВОИЙ. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-3 UZB
- Е.Э.Бертельс. “Алишер Навоий. Лайли ва Мажнун”. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-2 UZB
- Воҳид Турк. ТУРКИЯДА АЛИШЕР НАВОИЙ ИЖОДИЁТИ БЎЙИЧА ҚИЛИНГАН ТАДҚИҚОТЛАР (мақола). UZB
- НИЁЗИЙ. НАВОИЙНИНГ СЎЗЛАРИ ВА ЧИҒАТОЙЧА ГУВОҲЛАР. Нашрга тайёрловчи Мустафо Қачалин. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИ НАШРИ-13 UZB
- Юсуф Четиндоғ. Алишер Навоий (китоб). ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИ НАШРИ-12 UZB
- Алишер Навоий таваллудининг 560 ва вафотининг 500 йиллигини нишонлаш анжумани материаллари. Анқара-2004. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИНИНГ НАШРИ-11 UZB
- Алишер Навоий. Наводируш шабоб. Нашрга тайёрловчи Метин Қараўрс. ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-10 UZB
- Алишер Навоий. Садди Искандарий. Нашрга тайёрловчи Ҳадича Тўрен. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИНИНГ НАШРИ-9 UZB
- Алишер Навоий. Ғаройибус сиғар. Нашрга тайёрловчи Гунай Қут. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИНИНГ НАШРИ-8 UZB
- Алишер Навоий. Лайли ва Мажнун. Нашрга тайёрловчи Улку Челик. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИ НАШРИ-7 UZB
- Алишер Навоий. Насойим ул маҳабба мин шамойимил футувва. Ношир Камол Эраслон. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИ НАШРИ-6 UZB
- Алишер Навоий. Бадоеъул васат. Нашрга тайёрловчи Қоя Туркой. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИ НАШРИ-5 UZB
- Алишер Навоий. Мезонул авзон. Нашрга тайёрловчи Камол Эраслон. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИ НАШРИ-4 UZB
- Алишер Навоий. Фавойидул кибар. ношир Ўнал Кая. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИ НАШРИ-3 UZB
- Алишер Навоий. Муҳокаматул луғатайн. Нашрга тайёрловчи Ф.Само Барутчу Ўзўндер. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИ НАШРИ-2 UZB
- Алишер Навоий. Лисонут тайр. Нашрга тайёрловчи Мустафо Жонпўлат. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИ НАШРИ-1 UZB
- Навоийшунослар: ЮСУФ ЧЕТИНДОҒ UZB
- Навоийшунослар: ФУАД КЎПРУЛУ UZB
- Навоийшунослар: Камол Эраслон UZB
- Навоийшунослар: Огоҳ Сирри ЛЕВЕНД UZB
- Навоийшунослар: Али Ниҳод Тарлан UZB
- Нодирхон Ҳасан. АЛИШЕР НАВОИЙ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИЁТИНИНГ ТУРКИЯДА ЎРГАНИЛИШИ ҲАҚИДА UZB
Айхан Челикбой. Туркиялик олимларнинг тадқиқотларида Алишер Навоий. ТУРКИЯДА НАВОИЙГА ДОИР ТАДҚИҚОТЛАР-26
16.01.2024
Н.ҲАСАНОВ

Айхан Челикбой.
Туркиялик олимларнинг тадқиқотларида Алишер Навоий.
Турк лаҳжалари ва адабиёти журнали, Алишер Навоий махсус сони,
13-сон, июнь 1997, 48-50 бет.
Муаллиф ўз мақоласида қилинган илмий ишлардан китоб шаклида чоп этилганларини хронологик тартибда танитади.
Олимнинг қайд этишича, Ф.Кўпрули томонидан нашрга тайёрланган ва Турк тарих қурумида улуғ шоир таваллудининг 500 йиллигини қутлаш муносабати билан “Алишер Навоий, 9 февраль 1441 – 3 илкқонун 1501” рисола 1941 йил Истанбулдаги Маориф босмахонасида чоп этилган. Ўн беш бетдан иборат ушбу асар Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодини мутахассислар, китобхонлар ва қизиқувчилар оммасига умумий миқёсда танитиш мақсадида тайёрланган. Шунингдек, Ф.Кўпрули Ислом қомусида чоп этилган Чиғатой адабиёти даври ва Алишер Навоий ҳақида маълумот берилган “Алишер Навоий” мақоласини ҳам эслаб ўтиш жоиз.
Муаллиф Исҳоқ Рафъат Ишитманнинг Турк тил қуруми томонидан 1941 йил Анқарада чоп этилган “Алишер Навоий “Муҳокаматул-луғатайн” китобига тўхталади. Уч юз тўрт саҳифадан таркиб топган ушбу асар ҳам улуғ шоир таваллудининг 500 йиллиги муносабати билан тайёрланган. Китобда Алишер Навоийнинг ҳаёти, ижод йўли ва асарларига кенг ўрин ажратилган, “Муҳокаматул-луғатайн” асарининг матни, таржимаси ва луғати ҳам берилган.
Али Ниҳод Тарланнинг Алишер Навоий таваллудининг 500 йиллиги муносабати билан Истанбул университетида ўтказилган анжуманда тақдим этган маъруза матнида Алишер Навоийнинг шахсияти, адабий мероси, туркий тил ва умумтурк адабиётининг ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида асосли фикр-мулоҳазаларини билдиради. Ғазал ва мухаммасларидан мисоллар келтиради. Фузулий, Надим, Боқий каби усмонли шоирларни Навоий шеърлари билан муқояса қилиб уларнинг Навоий ижодиётидан нечоғли фойдаланганликларини кўрсатиб беради. 22 бетлик ушбу тадқиқот 1942 йил Истанбул университети нашриёти томонидан Бурҳониддин босмахонасида чоп этилган. Олим Навоийнинг адабий фаолияти билан бир қаторда сиёсий ва ижтимоий ҳаётдаги фаолиятларидан ҳам сўз юритади. Муаллиф ўз фикр-қарашлари ва таҳлилларни нақл қилишда шоирнинг асарлари, турли тазкираларга суянади.
Басим Аталай томонидан “Мирза Маҳди Муҳаммадхон, Санглоҳ, Луғати Навоий” номи остида нашрга тайёрланиб Турк Тил Қуруми тарафидан Истанбулдаги Бурҳониддин Эренлар матбаа босмахонасида 1950 йил босилган китобга тўхталади. Бу нашр асарнинг факсимилеси бўлиб, китоб 171 бетдан иборат. Сўзбошида Истанбул Сулаймония кутубхонасида Баҳдодли Ваҳбий деган зотнинг номи билан боғлиқ вақфда 1189-1922 инвентарь рақами остида сақланаётган 85 варақли қўлёзма нусха асосида нашрга тайёрланганлиги, асар муаллифи, китобнинг мазмун-моҳияти ҳақида гапиради. Сир Дениссон Росс нашри билан Басим Аталай нашри орасидаги фарқлар изоҳланади. Муқаддима сўнггида эса Санглоҳ луғатидан истефода этганларга тўхталинган.
Огоҳ Сирри Лаванднинг тўрт жилддан иборат “Алишер Навоий” (1-жилд: ҳаёти, санъати ва шахсияти, Турк тил қуруми нашрлари, Анқара, 1965; 2-жилд: Девонлари: тўрт туркий ва бир форсий девонлари”, Турк тил қуруми нашрлари, Анқара 1966 йил; 3-жилди “Алишер Навоий. “Хамса”, “Ҳайратул аброр”, “Фарҳоду Ширин”, “Лайливу Мажнун”, “Сабъаи сайёр”, “Садди Искандарий”, Турк тил қуруми нашрлари, Анқара, 1967; 4-жилди эсаАлишер Навоий. Девонлар ва “Хамса”дан бошқа асарлари”, Турк тил қуруми нашрлари, Анқара, 1968)китобидан баҳс юритади.
Огоҳ Сирри Лаванд ушбу тўрт жилдлик асарини Тўпқопи равон кутубхонасида 808 инвентарь рақам билан қайд қилинган, Дарвеш Муҳаммад Тоқий хат қаламига мансуб “Куллиёт”дан фойдаланган.
311 бетдан иборат 1-жилд муаллифнинг сўзбошиси, изоҳлари ва муқаддимаси билан бошланган. Асосий бобларда Алишер Навоий мавзусида амалга оширилган дастлабки тадқиқотлар, адабиёт тарихчиси нуқтаи назарида Навоий асарлари, тадқиқот методлари, Алишер Навоий етишган давр, Туркистоннинг умумий аҳволи, маданият марказлари, адабий тил сифатида форсчанинг мақоми, Навоийдан аввал туркий тили ва адабиётининг аҳволи, Алишер Навоийнинг ҳаёти, адабий мероси, девонлари, бадиий маҳорати, “Хамса” достонлари, шоирнинг адабий шахсияти, Навоий ва она тили, Навоий ва адабиёт, Навоий ва Ҳирот, адабий муҳити, фикрий ҳаёт, табиати, Навоий ва ишқ, Навоийнинг шуҳрати ва таъсирлари, Навоий асарларига умумий бир назар, Навоий ҳақидаги ишларнинг библиографияси ва китоб, шахс номлари фиҳристлари, олимнинг илмий ишлар рўйхати ўрин олган. Китобда турли миниатюралардан фойдаланилган.
272 бетлик 2-жилдда “Навоийнинг девонлари ва чиғатойча, форсий ва арабий сўзлар учун учта алоҳида луғат ва изоҳлар” ўрин олган. 566 бетлик 3-жилдда “Навоий асарларининг тил хусусиятлари, Навоий шеъриятида қофия, Навоийнинг таъсири, мақоллар ва ҳикматлар” каби мавзуларни ўз ичига олган. 311 бетлик 4-жилдда эса “Алишер Навоийнинг қолган асарлари, чиғатойча, форсий ва арабий сўзларнинг луғати” мавзусига кенг ўрин ажратилган.
Проф. д-р Камол Эраслон Алишер Навоийнинг “Насойимул муҳаббат мин шамойимул футувва” асарини докторлик диссертацияси мавзуси сифатида тадқиқ қилган ва Истанбул университети Адабиёт факультети нашрлари орасида чоп эттирган. Китоб 507 бетдан иборат бўлиб, унда “Насойим”нинг дин ва маданият тарихи, асар ёзилган чиғатойчанинг насрий асар тили жиҳатидан аҳамиятини, хусусан, тасаввуф тарихи нуқтаи назаридан қаралганида туркий халқлар орасидан етишиб чиққан сўфий зотларга доир оғзаки маълумотларнинг бу тазкирадан ташқари бошқа манбаларда учрамаслиги, маданият тарихи ривожи жиҳатидан муҳим бир босқични ёритган.
Муаллиф Камол Эраслон томонидан нашрга тайёрланган Алишер Навоийнинг “Мезонул авзон” асарини (Турк тил қуруми, Анқара 1993, -198 Б) тилга олади. Унинг таркиби, мундарижасини танитар экан, тақдим, сўзбоши, кириш, транскрипцион матн, нусхалар тадқиқи қисмларини алоҳида ажратиб кўрсатади.
Доцент, доктор Гўнул Алпай-Текин томонидан нашрга тайёрланган ва Турк тил қуруми томонидан 1994 йил Анқарада чоп этилган 515 бетдан иборат Алишер Навоийнинг “Фарҳоду Ширин. Тадқиқот ва матн” асарига тўхталади. Биринчи боб Кириш қисмида улуғ шоирнинг ҳаёти, ижоди, адабий шахсияти, асарлари, Хусрав ва Ширин достони билан боғлиқлигидан сўз юритса, иккинчи бобда транскрипцияли матн ва охири фойдаланган адабиётлар рўйхати берилади.
Алишер Навоийнинг “Лисонут-тайр” асарини Мустафо Жонпўлат транскрипцияли матни билан нашрга тайёрлаган. Асарнинг тақдим қисмида шоирнинг ҳаёти, ижодиёти, адабий шахсияти, таъсирларидан баҳс юритади. Асарларининг рўйхати берилади, Навоийнинг чиғатойчага хизматлари, асарнинг ёзилиш тарихи, нусхалари, унинг аҳамияти, “Фоний” тахаллусининг мазмун ва моҳияти очиқланади. 279 бетдан иборат ушбу нашр Турк тил қуруми томонидан 1995 йил Анқарада чоп этилган.
Проф. д-р Сема Барутчу Ўзўндер Алишер Навоийнинг “Муҳокаматул-луғатайн” асарини Турк тил қуруми нашриётида 1996 йил Анқарада чоп эттирди. 262 саҳифадан таркиб топган китобнинг сўзбошисида асарнинг кенг миқёсдаги бир тадқиқот эканлиги қайд этилади. Биринчи бобда асарнинг танитими, китоб билан боғлиқ амалга оширилган илмий ишлар ва оммабоп нашрлар, асарнинг мазмун-мундарижаси, тил, адабиёт ва маданият тарихи жиҳатидан аҳамияти хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилган. Асарнинг филологик, лингвистик, фонетик, морфологик таҳлилига тўрт боб ўрин ажратилган. Давомида асарнинг транскрипционли матни, илмий-танқидий матн, таржимаси, китобнинг охирида эса библиография, қисқартмалар, фиҳрист ва асарнинг Тўпқопи кутубхонасидаги қўлёзма нусхасининг факсимиляси берилади.
Фан доктори Ўнал Қоянинг Алишер Навоийнинг “Фавойидул кибор” тадқиқоти Анқарадаги Турк тил қурумининг нашриётида 1996 йил чоп этилди. 743 бетдан иборат бу асарнинг кириш қисмида муаллифнинг ҳаёти, ижоди, дунёқараши, адабий шахсияти, шоирнинг туркий девонлари, асар мундарижаси ва аҳамияти, асарнинг нусхалари ҳақида сўз юритилади. Кейин асарнинг транскрипционли матни ва ниҳоят библиография ва қисқартмалар берилган.
Улку Челик Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достонини дастлаб 1993 йил докторлик диссертацияси ўлароқ ёзган бўлиб, кейинроқ уни монография шаклида нашрга тайёрлагач, Турк тил қуруми 1996 йил Анқарада чоп эттирган.
538 бетлик асарнинг муқаддима қисмида муаллифнинг ҳаёту ижодиёти, фикр-қараши, адабий шахсияти, асарлари рўйхати, чиғатойчанинг хусусиятлари ҳақида сўз боради. Кейин асарнинг транскрипционли матни, асарнинг нусхалари, библиография ва қисқартмалар берилган. * * *