Konferensiya materiallari

Rubrika tili:

ALL

Barchasi

RUS

Русский

ENG

English

TUR

Türkçe

UZB

O'zbekcha

AZE

Azərbaycan

TJK

Тоҷикӣ

GER

Deutsch

FRC

Français

ALL

Barchasi

Алишер Навоий. Лайли ва Мажнун. Нашрга тайёрловчи Улку Челик. ТУРКИЯДА НАВОИЙГА ДОИР ТАДҚИҚОТЛАР-20

15.01.2024

Н.Ҳасанов

Алишер Навоий. Лайли ва Мажнун.

Нашрга тайёрловчи Улку Челик. Турк тил қуруми, Анқара 1996.

Китоб Анқарадаги Ҳожаттепа университетида проф. д-р Талъат Текин илмий раҳбарлигида Улку Челик томонидан 1993 йил тайёрланган “Алишер Навоий. Лайли ва Мажнун:тадқиқот, матн, фиҳрист” мавзусидаги PhD докторлик диссертациясининг монографиясидир. Асарнинг муқаддима қисмида муаллифнинг ҳаёту ижодиёти, фикр-қараши, адабий шахсияти, асарлари рўйхати, чиғатойчанинг хусусиятлари ҳақида сўз боради. Чиғатой атамаси, бу тилнинг тарихий ривожланиш босқичлари, Алишер Навоий, унинг ҳаёти, таржимаи ҳоли, ижодий мероси, “Лайли ва Мажнун” достони, унинг мавзуси, нусхалари, асарнинг тил ва имло хусусиятлари, фонетикаси, морфологияси, асл матни, транскрипционли матни, фиҳрист, оят ва ҳадислар фиҳристи, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва асарнинг факсимелияси ўрин олган. Асарнинг нусхалари, библиография ва қисқартмалар берилган. Тадқиқотнинг умумий ҳажми 788 бетдан таркиб топган.