Konferensiya materiallari

Rubrika tili:

ALL

Barchasi

RUS

Русский

ENG

English

TUR

Türkçe

UZB

O'zbekcha

AZE

Azərbaycan

TJK

Тоҷикӣ

GER

Deutsch

FRC

Français

ALL

Barchasi

Али Ниҳод Тарлан. Алишер Навоий (маъруза). ТУРКИЯДА НАВОИЙГА ДОИР ТАДҚИҚОТЛАР-11

15.01.2024

Н.ҲАСАНОВ

Али Ниҳод Тарлан. Алишер Навоий.

Истанбул университети нашриёти, Бурҳониддин босмахонаси,

1942 (3-22 бет) Алишер Навоий таваллудининг 500 йиллиги

муносабати билан Истанбул университетида ўтказилган

анжуманда тақдим этилган маъруза матни.

Али Ниҳод Тарлан маъруза матнида Алишер Навоийнинг шахсияти, адабий мероси, туркий тил ва умумтурк адабиётининг ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида асосли фикр-мулоҳазаларини билдиради. Ғазал ва мухаммасларидан мисоллар келтиради. Фузулий, Надим, Боқий каби усмонли шоирларни Навоий шеърлари билан муқояса қилиб уларнинг Навоий ижодиётидан нечоғли фойдаланганликларини кўрсатиб беради. Олим Навоийнинг адабий фаолияти билан бир қаторда сиёсий ва ижтимоий ҳаётдаги фаолиятларидан ҳам сўз юритади. Навоийнинг нафақат сарой ва адабий ҳаёт, балки жамият, халқ ва ижтимоий ҳаётдаги фаолиятларидан баҳс юритади. Улуғ адибнинг салаф ва устозларига нисбатан билдирган ҳурмат-эҳтиром, ўз ҳаётида рўй берган ўзига хос ва характерли воқеа-ҳодисалар, замондошларининг мутафаккир шоир ҳақидаги қарашларига ҳам тўхталади. Ҳусайн Бойқаронинг Навоийга кўрсатган садоқат ва эҳтиромига урғу беради. Муаллиф ўз фикр-қарашлари ва таҳлилларни баён этишда шоирнинг асарлари, қолаверса бошқа муаллифларнинг асар ва тазкираларига асосланади. Ўзини таъсирлантирган Навоийнинг айрим шеърларидан намуналар келтиради. Фузулий билан муқояса қилиб Навоийнинг янада муаззам бир санъаткор эканини қуйидагича исботлайди.