Konferensiya materiallari

Rubrika tili:

ALL

Barchasi

RUS

Русский

ENG

English

TUR

Türkçe

UZB

O'zbekcha

AZE

Azərbaycan

TJK

Тоҷикӣ

GER

Deutsch

FRC

Français

ALL

Barchasi

Фанойи. “Таржимаи таворихи мулук”. нашр- Ҳ.О.Олтун. ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-10

15.01.2024

Н.ҲАСАНОВ

“Таржимаи таворихи мулук”

(Алишер Навоийнинг форс ҳукмдорлари тарихи).

Фанойи (16 аср) таржимаси. Ҳилол Ойтун Олтун нашрга тайёрлаган. Тадқиқот, танқидий матн, фиҳрист. Туркия қўлёзма асарлар қуруми бошқаруви нашрлари. Истанбул 2020. ISBN: 978-975-17-4517-0

Маълумки, Алишер Навоийнинг “Мажолисун-нафойис”, “Таворихи мулуки ажам” ва “Фарҳод ва Ширин” (Бурсали Ломеъий Чалабий таржимаси) асарлари усмонли туркчасига таржима қилинган. Бу эса мазкур минтақада Алишер Навоий ижодиётига бўлган қизиқишнинг миқёсини кўрсатади. Ушбу тадқиқотда Алишер Навоийнинг “Таворихи мулуки ажам” асарининг усмонли туркчага 16 асрда Фанойи исмли бир шахс томонидан қилинган таржимаси, унинг матни, фиҳристи ва тадқиқоти ўрин олган. 336 бетдан таркиб топган мазкур ишда “Таворихи мулуки ажам” асарининг тарихи, мавзуси, қаҳрамонлари, ёзилиш сабаби, таржима асарнинг дунёга келиш ўтмиши, таржимоннинг ҳаёт биографияси, асарнинг тил, тарих ва адабий хусусиятлари, нусхалар асосида тузилган танқидий матн, Туркия ва Европа кутубхоналарида сақланаётган нусхалари, тадқиқотнинг ёзилиш тарихига кенг тўхталинган.

*    *    *