Konferensiya materiallari

Rubrika tili:

ALL

Barchasi

RUS

Русский

ENG

English

TUR

Türkçe

UZB

O'zbekcha

AZE

Azərbaycan

TJK

Тоҷикӣ

GER

Deutsch

FRC

Français

ALL

Barchasi

Библиография. ТУРКИЯДА АЛИШЕР НАВОИЙ МАВЗУСИДА ҚИЛИНГАН ТАДҚИҚОТЛАР-4

14.01.2024

Н.ҲАСАНОВ

Библиография.

Турк тарих қуруми бюллетени. Октябрь, 52-сон, 13-жилд, Анқара 1949 йил.

“Алишер Навоий” (мақолалар тўплами). Фанлар академияси Шарқшунослик институти, Москва-Ленинград, 1946, 235 б.

Алишер Навоий таваллудининг 500 йиллиги муносабати билан нашрга тайёрланган мазкур мақолалар тўпламида совет навоийшуносларидан саккиз нафарининг улуғ адибнинг ҳаёти ва ижодиётига бағишланган тадқиқотлари ўрин олган. Биринчи мақола шарқшунос А.Якубовскийнинг “Алишер Навоий даври ижтимоий ва маданий ҳаётининг хусусиятлари” (5-30 бет) бўлиб, унда шоир яшаган давр ва жамиятнинг ижтимоий, маданий, маънавий жиҳатлари текширилган. Муаллиф темурийлар даври илм, санъат ва ижоддаги инкишофни барча қирралари билан ёритишга ҳаракат қилади, Навоийдек даҳони юзага келтирган муҳитни тасвирлайди. Иккинчи мақола И.Крачковскийнинг “Лайли ва Мажнун” ҳикоятининг араб адабиётидаги эски тарихи” номли мақоласи бўлиб (31-67 бет), унда ҳикоятнинг мавзуси, ўтмиши, генезиси, Мажнуннинг тарихий қиёфаси, араб адабиётидаги ўрни, сиёсий аҳамияти каби масалалар ўз инъикосини топган. Унингча, Лайли ва Мажнун ҳикоятини араблар сунъий равишда қанчалик ёйишмасин, Шарқ адабиётида бу мавзуда энг асосий хизматни Низомий ва Навоий амалга оширган эди. Учинчи мақола Е.Бертельснинг “Навоий ва Низомий” тадқиқоти бўлиб (68-91 бет), унда олим Навоийнинг салафлар асарларини таржима ёки уларга назира эмас, балки ўз асарларини мустақил ижодкор сифатида қаламга олганлигини китобларни муқоясалар қилиш орқали исботлайди. Тўртинчи мақола А.Боровковнинг “Ўзбек адабий тилининг ҳомийси Алишер Навоий” мақоласи (92-120 бет) бўлиб, улуғ адибнинг туркий тил учун қилган хизматларини “Муҳокаматул-луғатайн” ва бошқа асарларидан келтирилган мисоллар билан кўрсатади. Бешинчи мақола А.Болдиревнинг “Замондошларининг ҳикояларида Алишер Навоий” мақоласида (93-121 бет) Навоийни яқиндан таниган ва билган кишиларнинг айтган ҳикоя ва манқабалари жамланган. Улар асосан Зайниддин Восифийнинг “Бадоеъул-вақоеъ” асаридан олинган. Олтинчи мақола: А.Семёновнинг “Навоий даврига оид қўлёзмалар ва ижодкорлари” номли мақоласи (153-174 бет) бўлиб, унда қўлёзмалардаги ҳусни хат ва нафис санъатнинг нечоғли ривожланганлиги борасида фикр-мулоҳазалар таъкидланган. Шунингдек, тўпламда “XV аср Ҳирот топографияси”, “Ленинград коллекцияларидаги Навоий қўлёзмалари тавсифи” каби мақолаларга ҳам ўрин ажратилган. * * *