Konferensiya materiallari

Rubrika tili:

ALL

Barchasi

RUS

Русский

ENG

English

TUR

Türkçe

UZB

O'zbekcha

AZE

Azərbaycan

TJK

Тоҷикӣ

GER

Deutsch

FRC

Français

ALL

Barchasi

Е.Э.Бертельс. “Алишер Навоий. Лайли ва Мажнун”. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-2

14.01.2024

Н.Ҳасанов

Е.Э.Бертельс. “Алишер Навоий. Лайли ва Мажнун”.

Истанбул дорилфунуни Туркиёт институти “Туркиёт мажмуаси”

журнали 1946-51 йил 9-жилд, 47-64 бет.

Мазкур мақола (Алишер Навоий. Лайли ва Мажнун. С.Лепкин таржимаси, Е.Бертельс сўзбошиси, 7-34 бетлар, Тошкент 1943) Мирзо Боло томонидан туркчага ўгирилиб Истанбул дорилфунуни қошидаги Туркиёт (Туркшунослик) институти “Туркиёт мажмуаси” журналининг 1946-51 йил 9-жилдида чоп этилган. 3 бобдан иборат бу мақолада муаллиф Лайли ва Мажнун билан боғлиқ қадимги афсона ва ривоятларга тўхталиб ўтади. Зарур ўринларда уларни ўзаро муқояса қилади. Бу ишқий-романтик саргузаштга батафсил тўхталаркан, болаликдан пайдо бўлган табиий муҳаббатнинг аста-секин ишққа айланиб камолга етиши, ошиқ ва маъшуқнинг ҳижронда кечган умрлари ўз ифодасини топган. Муаллиф айни пайтда достон ривоятларидаги камчилик ва нуқсонларга ҳам танқидий ёндошади. Низомий, Амир Хусрав Деҳлавий ва Алишер Навоий достонларини айрим ҳолларда солиштиради. Навоийнинг мазкур достонни халқ оғзаки ижоди таркибидан ёзма адабиётнинг бир намунасига айлантириб адабиёт тарихида ўчмас из қолдирганини ёзади.

* * *