Konferensiya materiallari

Rubrika tili:

ALL

Barchasi

RUS

Русский

ENG

English

TUR

Türkçe

UZB

O'zbekcha

AZE

Azərbaycan

TJK

Тоҷикӣ

GER

Deutsch

FRC

Français

ALL

Barchasi

Янос Экманн, “Алишер Навоий». ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-5

14.01.2024

Н.Ҳасанов

Янос Экманн, “Алишер Навоий” //

“Билги” Туркия муаллимлар уюшмаси нашри. Ойлик маслакий фикр журнали, 10-жилд, 119-сон, февраль 1957 (4-16 бет). Туркия муаллимлар уюшмаси нашри.

Муаллиф Алишер Навоийнинг ҳаёти, оиласи, муҳити, таълим-тарбияси, асарлари, фикр-қарашларига доир маълумотларни баён этади. Хусусан, Ҳирот, Машҳад, Сабзавор, Самарқандда ўтган кунларига, Ҳусайн Бойқаро билан тахтга келиш можароларига тўхталади. Саройдаги вазифалари, ҳукмдор Ҳусайн Бойқаронинг сиёсатидаги ҳиссаси ва аҳамиятини таъкидлайди. Қолавреса, умуман ўша даврнинг сиёсий, ижтимоий, маънавий, маданий ва адабий ҳаётидаги унутилмас ўрнини, қилган хайрли ишларини кўрсатиб ўтади. Навоийнинг вафотини миллат учун бир фожеа сифатида тасвирлайди. Навоийнинг асарлари, хусусан девонларидан, унинг бошқа ижодкорларга, айниқса, Анатолиядаги усмонли адабиётига таъсиридан баҳс юритади. Албатта, мақолани ёзишда Хондамир, Восифий, З.М.Бобур, Али Яздий каби тарихчи, тазкирнавис, адибларнинг асарларидан, бошқа кўплаб манба ва адабиётлардан фойдаланилган. * * *