TADQIQOTLAR

Rubrika tili:

ALL

Barchasi

RUS

Русский

ENG

English

TUR

Türkçe

UZB

O'zbekcha

AZE

Azərbaycan

TJK

Тоҷикӣ

GER

Deutsch

FRC

Français

ALL

Barchasi

Семенов А.А. Взаимоотношения Алишера Наваи и Султана Хусейн Мирзы // Исследования по истории культуры народа Востока. Издательство: А.Н. 1960. – С. 237 – 249

31.05.2024

М.Асадов

Аннотация: Мақолада рус олими А.Семенов Навоийни буюк шоир, йирик адабиётшунос ва илму маърифат ҳомийси сифатида таърифлаб, унинг шахсиятини юксак эҳтиром билан ёдга олади. Тадқиқотда шоирнинг темурийлар сулоласининг вакили Ҳусайн Мирзо билан муносабатлари кенг ёритилган. Олим икки тарихий шахс муносабатларини ўрганишни, энг аввало, академик В.В.Бартольд бошлаб берганини ёзади (Мир-Али-Шир и политическая жизнь. Сб. «Мир-Али-Шир», А.Н, Л., 1928, стр. 100-164). А.Семенов Ҳусайн Бойқаро ва Алишер Навоий муносабатларига диққат варатар экан, аксарият адабиётшунослар уларнинг дўстлигини Николай I ва Пушкин орасидаги биродарликка қиёслаганига тўхталади. Олимга кўра Навоий Пушкиндан фарқли ўлароқ комолот соҳиби бўлишга интилган ва мамлакат ҳаётида муҳим ўрин тутган шахслардан бири эди. Салтанат тахтига ўтирган Ҳусайн Бойқаро Навоийни ўз ҳузурига чорлайди. Аммо биргаликда мустаҳкам давлат қуриш умиди билан боғланган қудратли ришталар вақт ўтгани сайин тобора мўртлашиб борганини муаллиф шоҳнинг табиатидаги енгилтабиатлика мойиллик билан баҳолайди. А.Семенов бир қанча тарихий манбаларга таяниб, Ҳусайн Бойқаронинг саройдаги макр-ҳийлаларга алданиб, Навоийдан узоқлашгани, дўстининг интилишларига қизиқишни йўқотгани ва маишатга берилганиниёзади. Олимнинг ёзишича, гарчанд 1472-1473 йилда Ҳусайн Бойқаро шоирни, энг юқори амаллардан бири – «великий эмир» (эмир-и-кебир; сокращенно – мир), яъни улуғ амир унвонига лойиқ кўрган бўлса-да, темурийлар салтанатини таназзул ёқасига олиб келиб, Алишер Навоийнинг умидларини буткул пучга чиқарган ва ҳафсаласини пир қилган Бу вазиятнинг юзага келиши шоирни ижодга тамомила яқинлаштиради, шу боис у одил подшо қиёфасини ва умуинсоний ғояларини фақат асарларигагина сингдиришга муваффақ бўлади. Навоийнинг мамлакат ҳаётида тутган сиёсий позицияси, унинг қўлига келиб тушган кунлик тушум, илм-маърифатни ривожлантиришга, мадраса, касалхона ва карвонсаройлар қуришга сарфлаганини олим алоҳида эътироф этиб ўтади. Гарчи мазкур мақолада ўтмиш мафкурасининг таъсири сезилса-да, унда Навоийнинг халқпарвар, ватанпарвар ва инсонпарварлиги, шунингдек, ўз илғор ғояларига содиқ шахс сифатида гавдалантирилгани бугунги кун учун ҳам аҳамиятини йўқотмаган.