TADQIQOTLAR

Rubrika tili:

ALL

Barchasi

RUS

Русский

ENG

English

TUR

Türkçe

UZB

O'zbekcha

AZE

Azərbaycan

TJK

Тоҷикӣ

GER

Deutsch

FRC

Français

ALL

Barchasi

Никитский М. Эмиръ-Низам-Эд-Динъ-Али-Ширъ. Магистерская работа.  – Санкт-Петербург. – Издателство: Императорская Академия Наук, 1856.  – 218 с.

31.05.2024

M. Aadov

Аннотация: Рус шарқшунослигида илк маротаба Навоийнинг сиёсий ва адабий фаолияти ҳақидаги илмий қарашларни Михаил Никитский ўзининг магистрлик ишида атрофлича ёритишга ҳаракат қилган. Илмий тадқиқотида у темурийлар даврида Чиғатой адабиётининг ривожланиш тарихига алоҳида эътибор қаратиб, Алишер Навоийнинг мазкур адабиёт ривожижа тутган ўрни ва беқиёс таъсирини ҳам ўрганган. Тадқиқотчи ўз таҳлилларида шоирнинг сўз қўллаш маҳоратига юксак баҳо беради ва туркий тилнинг бадиий матндаги имкониятларини эътироф этади. Алишер Навоий Ҳусайн Бойқаро салтанатида бош вазир лавозимини эгаллаган пайтларида мамлакатда адабиёт, санъат, маънавият ва маърифат гуллаб яшнагани, улуғ шоир илм-фан ривожига ҳам муҳим ҳисса қўшганини тарихий манбаларга таянган ҳолда синчковлик билан очиб беради. Аммо М.Никитский тадқиқотининг бешинчи қисмида улуғ шоир ижодини форс адабиёти билан ўзаро таққослаб, Ғарб олимлари, хусусан, Хаммер фикрларини тарғиб қилишга уринган. Яъни ўз тадқиқотида Хаммернинг “хатосини тўғрилаб” хато қилган М.Никитский “тақлидга тақлид” гипотезасини илгари суради. Аниқроғи, унингча, Хисрав Деҳлавийнинг “Дарёи аброр” қасидаси Оразий қасидасига тақлидан, Навоийнинг “Туҳфат ул-аброр”и бўлса “Дарёи аброр”га тақлидчилик руҳида яратилган. Олим Шарқ адабиётининг асл тамойилларини тўла идрок қилмасдан Алишер Навоийни тақлидчи ва таржимон сифатида кўрсатишга уринган. Кейинчалик рус адабиётшунослигида олимнинг бу янглиш қарашлари танқидга учраган ва Алишер Навоий ижодиётининг ўзига хос моҳияти ва аҳамияти эътироф этилган. Шунга қарамай, М.Никитинскийнинг тадқиқоти рус адабиётшунослигида ўзбек халқининг буюк мутафаккир шоири Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган илк йирик илмий ьадқиқот сифатида эътиборга лойиқдир.