TADQIQOTLAR

Rubrika tili:

ALL

Barchasi

RUS

Русский

ENG

English

TUR

Türkçe

UZB

O'zbekcha

AZE

Azərbaycan

TJK

Тоҷикӣ

GER

Deutsch

FRC

Français

ALL

Barchasi

Академик Бартольд В.В. Мир-Али-Шир И политическая жизнь. Сочинения. II том. Часть 2. Издательство Наука. Москва, 1964. – С. 199 – 249.

31.05.2024

Аннотация: Мир Алишер Навоийнинг илм-маърифат раҳнамоси сифатидаги фаолиятини ўрганишга биринчилардан бўлиб киришган йирик олим, академик Василий Владимирович Бартольд темурийлар ҳукмронлиги дврида мамлакатда адабиёт, санъат, илм-фан ривожининг олтин даврини Алишер Навоийнинг вазирлик фаолияти билан боғлайди. Аниқроғи, Самарқандда Мирзо Улуғбек бошлаган тараққийпарварликни Султон Ҳусайн ҳукмронлиги шароитига татбиқ этганини эътироф қилади. Муаллиф Алишер Навоий сиёсий арбоблик фаолиятини ўрганиш мақсадида ўзидан аввал бу мавзуда илмий изланишлар олибборган олимлар А.Никитский ва Франсуа Альфонс Беленнинг тадқиқотларини ўрганганига атрофлича тўхталган. Олимлар Хондамир ва Мирхонд асарларида ёритилган тарихий маълумотларга таяниб, улуғ шоирнинг вазирлик фаолиятини ёрқин тасвирлашга уринган бўлсалар-да, айнан Машхаддаги пайтлари ойдинлаштирилмаганига В.В.Бартольд алоҳида эътибор қаратади. Шунингдек, монографияда Л.Боуватнинг темурийлар даврида тамаддуннинг гуллаган ва таназзулга учраган даврлари қиёсланган “О цевилизации эпохи темуридов” мақоласи ҳақида фикр юритилган. Муаллиф Султон Ҳусайн ҳукмронлиги даврида маданият ва маърифатнинг ривожланган йилларига тўхталмагани, аксинча, мақолада темурийлар салтанатининг қулаши сабаблари бироз бўрттириб кўрсатилгани учун Л.Боуватн танқид қилади. В.В.Бартольднинг ёзишича, Э.Г.Броунинг изланишлари ҳам Алишер Навоийнинг сиёсий арбоб сифатидаги фаолиятини тўла очиб беролмаган. Темурийлар салтанатининг пайдо бўлиш тарихидан тортиб, сўнгги йилларигача бўлган даврлари қаламга олинган мазкур монография “Эронлар ва Турклар”, “Ҳирот ва унинг аҳамияти”, “Алишер Навоийнинг келиб чиқиши ва ёшлиги”, “Илк тушунмовчиликка қадар Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқаро”, “Даҳшатли йиллар ва таназзулнинг таъсири”, “Алишер Навоий ҳаётининг сўнгги йиллари” номли олти бўлимдан ташкил топган ва унда олим мутафаккир шоирнинг айнан сиёсий арбоб сифатидаги фаолияти тарихий манбаларга асосланиб очиб берилган. Китоб рус навоийшунослигида нафақат Алишер Навоий ҳаёти, балки ўзбек мумтоз адабиётининг ёрқин жиҳатлари, қолаверса XV аср Хуросондаги маданий, сиёсий, ижтимоий ҳаёт тасвирига кенг ўрин ажратилган, илмий мушоҳада етакчилик қилувчи ўзига хос асар сифатида ҳам қимматлидир.