MAQOLALAR

Rubrika tili:

ALL

Barchasi

RUS

Русский

ENG

English

TUR

Türkçe

UZB

O'zbekcha

AZE

Azərbaycan

TJK

Тоҷикӣ

GER

Deutsch

FRC

Français

ALL

Barchasi

Нурсел Ўздарендели. Алишер Навоий асарларида турк тушунчаси.

28.05.2024

Нурсел Ўздарендели. Алишер Навоий асарларида турк тушунчаси.

DÜŞÜNCE DÜNYASINDA TÜRKİZ SİYASET VE KÜLTÜR DERGİSİ, Yıl:4 / Sayı: 19 / Ocak - Şubat 2013, s.11-30.

Турк атамаси манбаларда дастлаб Ўрхун обидаларида учрайди. Кўктурклардан эътиборан бугунга қадар юзага келган давлатларда миллий ўзига хосликнинг номига айланган. Ушбу тадқиқотда Алишер Навоийнинг Ғаройибус сиғар, Наводируш шабоб, Бадоеъул васат, Фавойидул кибар, Садди Искандарий, Лисонут тайр, Фарҳод ва Ширин, Лайли ва Мажнун, Мажолисун нафоис, Насойимул муҳаббат, Мезонул авзон, Муҳокаматул луғатайн, Таворихи анбиёву ҳукамо, Тарихи мулуки ажам, Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад, Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер, Муножот, Муншаот, Маҳбубул қулуб, Назмул жавоҳир, Сирожул муслимин каби йигирмата асарида учраган "турк" атамасининг таркиби, маънолар қатлам текширилган. Хулоса сифатида Навоий бу атама орқали қандай маъноларни илгари сурганлиги далиллар асосида баён этилган. Навоий асарларида учраган турк атамасини турк халқи, севгили, туркона содда сифат каби маъноларини берувчи гуруҳларга бўлиб тасниф қилиш мумкин. Навоий улуғ салафлари Саккокий, Лутфий каби турк атамасини усмоний шеъриятида ҳам бўлганидек “севгили, ёр” маъносида қўллаган. Бу эса маданият ва санъатдаги муштаракликлигини, ўзаро адабий таъсирни, фақатгина лаҳжа ва шева фарқи мавжудлигини кўрсатади.