Konferensiya materiallari

Rubrika tili:

ALL

Barchasi

RUS

Русский

ENG

English

TUR

Türkçe

UZB

O'zbekcha

AZE

Azərbaycan

TJK

Тоҷикӣ

GER

Deutsch

FRC

Français

ALL

Barchasi

Ҳусайн Ўзжан. “Турк дунёсининг билимдони Алишер Навоий» (мақола). ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-9

15.01.2024

N.Hasanov

Ҳусайн Ўзжан. “Турк дунёсининг билимдони Алишер Навоий”.

“Турк култури” журнали, 459-сон, июль 2001, 397-403 бет.

Алишер Навоий вафотининг 500 йиллиги муносабати билан Ўзбекистонда ўтказилган симпозиумда тақдим этилган маърузанинг матни бўлган мазкур мақолада асосан Алишер Навоийнинг ҳаёти, асарлари, адабий шахсияти билан бир қаторда туркий дунёнинг маданияти, маънавияти, адабиёти ва шеърияти ривожига қўшган ҳиссаларидан баҳс юритилган. Туркий халқлар адибларига кўрсатган таъсирлари, Ҳиротнинг сиёсий, ижтимоий, маънавий, маданий ва адабий ҳаётида тутган ўрни кўрсатилади. Муаллифга кўра Навоий асарларида ишлатган туркий тил – ислом маданиятининг муштарак тилидир. Зеро, бу тилда Кашғардан Қозонгача, Қримдан Деҳли, Табрих ва Истанбулгача жуда кўп ўлка ва халқлар гаплашади. Навоий туркий тилнинг қудратини ҳис қилди ва уни чуқур кашф қилди. Туркий маданият ва қадриятларни ўз асарларига сингдира олди ва ўқувчини ана шу менталитетга кўра фикрлашга чорлади. У назм билан бир қаторда адабиётшунослик, тарих, тазкира, тасаввуф, ахлоқ, калом имлари, шунингдек, хат, расм, мусиқа ва меъморчилик санъатларига доир ҳам асарлар қаламга олган кўп қиррали бир даҳо эди. Шу жиҳатдан Алишер Навоий фикр-қарашларининг таъсири барча туркий халқлар қатори усмонли давлати адабиётида ҳам ўзига хос из қолдирди.

*    *    *