Konferensiya materiallari

Rubrika tili:

ALL

Barchasi

RUS

Русский

ENG

English

TUR

Türkçe

UZB

O'zbekcha

AZE

Azərbaycan

TJK

Тоҷикӣ

GER

Deutsch

FRC

Français

ALL

Barchasi

Огоҳ Сирри Лаванд. Алишер Навоий. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-7

14.01.2024

Н.Ҳасанов

Огоҳ Сирри Лаванд. Алишер Навоий.

“Турк тили” ойлик тил ва адабиёт журнали, 15-жилд, 173-сон,

Алишер Навоий махсус сони, 1 февраль, 1966. 285-291 бет.

Алишер Навоий таваллуд ойи муносабати билан тайёрланган махсус сондаги ушбу мақола Алишер Навоийнинг ҳаёти, муҳити, наслу насаби, оиласи, ўша даврдаги умумий аҳвол, адабий ҳаёт, асарлари, ижодиёти мавзулар устида тўхталинган. Улуғ адибни етиштириб вояга етказган сиёсий, ижтимоий, маънавий ва адабий муҳит, унинг Ҳирот ва Самарқанддаги таълим-тарбияси, илмий-адабий мероси, сиёсий-ижтимоий ҳаётдаги фаолиятлари, сиёсий барқарорлик, бирлик-ҳамжиҳатлик, қолаверса, илм, фан, санъат, ижод ҳамда она тилининг мавқеи ва тараққиёти учун қилган хизматлари, асарлари, фикр-қарашлари билан ўша давр адабиётида тутган ўрни, темурийларнинг илм-фан ва санъат ривожига қўшган ҳиссаларидан баҳс юритилган. Яна мақолада шоирнинг девонлари, “Хамса” достонлари ва қолган асарлари тасниф қилинади, уларга олимона нигоҳ билан баҳо беради.

* * *