Konferensiya materiallari
Rubrika tili:
Barchasi
Русский
English
Türkçe
O'zbekcha
Azərbaycan
Тоҷикӣ
Deutsch
Français
Barchasi
- Алишер Навоий. Фавойидул-кибар. Нашрга тайёрловчи Ўнал Қоя. UZB
- Огоҳ Сирри Лаванд. Алишер Навоий. Девонлари ва “Хамса”дан бошқа асарлари (4-жилд). ТУРКИЯДА НАВОИЙГА ДОИР ТАДҚИҚОТЛАР-29 UZB
- Огоҳ Сирри Лаванд. Алишер Навоий. 3-жилд. ТУРКИЯДА НАВОИЙГА ДОИР ТАДҚИҚОТЛАР-28 UZB
- Огоҳ Сирри Лаванд. Алишер Навоий. 2-жилд: девонлари. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-27 UZB
- Айхан Челикбой. Туркиялик олимларнинг тадқиқотларида Алишер Навоий. ТУРКИЯДА НАВОИЙГА ДОИР ТАДҚИҚОТЛАР-26 UZB
- Садеттин Ўзчелик. Алишер Навоий. Мажолисун-нафоис. ТУРКИЯДА НАВОИЙГА ДОИР ТАДҚИҚОТЛАР-25 UZB
- Воҳид Турк. Алишер Навоий. Мажолисун-нафоис (матн, тадқиқот). Докторлик диссертацияси. ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-24 UZB
- Зуҳал Карги Ўлмаз. “Маҳбубул-қулуб” (тадқиқот, матн, сўзлик). Докторлик (PhD)диссертацияси. ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-23 UZB
- Нурсел Ўздарендели. Алишер Навоий. Илк девон. Тадқиқот, матн, фиҳрист. Докторлик диссертацияси. ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-22 UZB
- Гузин Чўкту. Алишер Навоий. Маҳбубул-қулуб. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-21 UZB
- Алишер Навоий. Лайли ва Мажнун. Нашрга тайёрловчи Улку Челик. ТУРКИЯДА НАВОИЙГА ДОИР ТАДҚИҚОТЛАР-20 UZB
- Камол Эраслон. Навоийнинг “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад” рисоласи. ТУРКИЯДА НАВОИЙГА ДОИР ҚИЛИНГАН ТАДҚИҚОТЛАР-19 UZB
- Усмон Фикри Сертқоя. Усмонли шоирларининг чиғатойча шеърлари (мақола), ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-18 UZB
- Ўндер Гўчгун. Асарлари асосида фикрий ва адабий моҳияти ила Алишер Навоий. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-17 UZB
- Аҳмад Жаъфарўғли. Чиғатой туркчаси ва Алишер Навоий (мақола). ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-16 UZB
- Ридван Жаним. Турк маданияти ва адабиётида Алишер Навоий ва Туркияда навоийшунослик. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-15 UZB
- Огоҳ Сирри Лаванд. Туркия кутубхоналаридаги Навоий қўлёзмалари. ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК ТАДҚИҚОТЛАРИ-14 UZB
- Огоҳ Сирри Лаванд. Алишер Навоий. Ҳаёти, санъати ва шахсияти (1-жилд). ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-13 UZB
- Алишер Навоий таваллудининг 560 йиллиги ва вафотининг 500 йиллиги муносабати билан ўтказилган анжуман материаллари. Анқара-2004. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-12 TUR
- Али Ниҳод Тарлан. Алишер Навоий (маъруза). ТУРКИЯДА НАВОИЙГА ДОИР ТАДҚИҚОТЛАР-11 UZB
- Фанойи. “Таржимаи таворихи мулук”. нашр- Ҳ.О.Олтун. ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-10 UZB
- Ҳусайн Ўзжан. “Турк дунёсининг билимдони Алишер Навоий» (мақола). ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-9 UZB
- Фаруқ Қадрий Темуртош. “Алишер Навоийда турклик туйғуси”. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-8 UZB
- Огоҳ Сирри Лаванд. Алишер Навоий. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-7 UZB
- Аҳмад Оташ. Алишер Навоийнинг арабча луғати ҳақида. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-6 TUR
- Янос Экманн, “Алишер Навоий». ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-5 TUR
- Библиография. ТУРКИЯДА АЛИШЕР НАВОИЙ МАВЗУСИДА ҚИЛИНГАН ТАДҚИҚОТЛАР-4 UZB
- Иброҳим Шаҳидўғли. АЛИШЕР НАВОИЙ. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-3 UZB
- Е.Э.Бертельс. “Алишер Навоий. Лайли ва Мажнун”. ТУРКИЯДА НАВОИЙ ТАДҚИҚОТЛАРИ-2 UZB
- Воҳид Турк. ТУРКИЯДА АЛИШЕР НАВОИЙ ИЖОДИЁТИ БЎЙИЧА ҚИЛИНГАН ТАДҚИҚОТЛАР (мақола). UZB
- НИЁЗИЙ. НАВОИЙНИНГ СЎЗЛАРИ ВА ЧИҒАТОЙЧА ГУВОҲЛАР. Нашрга тайёрловчи Мустафо Қачалин. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИ НАШРИ-13 UZB
- Юсуф Четиндоғ. Алишер Навоий (китоб). ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИ НАШРИ-12 UZB
- Алишер Навоий таваллудининг 560 ва вафотининг 500 йиллигини нишонлаш анжумани материаллари. Анқара-2004. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИНИНГ НАШРИ-11 UZB
- Алишер Навоий. Наводируш шабоб. Нашрга тайёрловчи Метин Қараўрс. ТУРКИЯДА НАВОИЙШУНОСЛИК-10 UZB
- Алишер Навоий. Садди Искандарий. Нашрга тайёрловчи Ҳадича Тўрен. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИНИНГ НАШРИ-9 UZB
- Алишер Навоий. Ғаройибус сиғар. Нашрга тайёрловчи Гунай Қут. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИНИНГ НАШРИ-8 UZB
- Алишер Навоий. Лайли ва Мажнун. Нашрга тайёрловчи Улку Челик. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИ НАШРИ-7 UZB
- Алишер Навоий. Насойим ул маҳабба мин шамойимил футувва. Ношир Камол Эраслон. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИ НАШРИ-6 UZB
- Алишер Навоий. Бадоеъул васат. Нашрга тайёрловчи Қоя Туркой. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИ НАШРИ-5 UZB
- Алишер Навоий. Мезонул авзон. Нашрга тайёрловчи Камол Эраслон. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИ НАШРИ-4 UZB
- Алишер Навоий. Фавойидул кибар. ношир Ўнал Кая. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИ НАШРИ-3 UZB
- Алишер Навоий. Муҳокаматул луғатайн. Нашрга тайёрловчи Ф.Само Барутчу Ўзўндер. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИ НАШРИ-2 UZB
- Алишер Навоий. Лисонут тайр. Нашрга тайёрловчи Мустафо Жонпўлат. ТУРКИЯДА НАВОИЙ МЕРОСИ НАШРИ-1 UZB
- Навоийшунослар: ЮСУФ ЧЕТИНДОҒ UZB
- Навоийшунослар: ФУАД КЎПРУЛУ UZB
- Навоийшунослар: Камол Эраслон UZB
- Навоийшунослар: Огоҳ Сирри ЛЕВЕНД UZB
- Навоийшунослар: Али Ниҳод Тарлан UZB
- Нодирхон Ҳасан. АЛИШЕР НАВОИЙ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИЁТИНИНГ ТУРКИЯДА ЎРГАНИЛИШИ ҲАҚИДА UZB
Воҳид Турк. ТУРКИЯДА АЛИШЕР НАВОИЙ ИЖОДИЁТИ БЎЙИЧА ҚИЛИНГАН ТАДҚИҚОТЛАР (мақола).
14.01.2024
Н.Ҳасанов
МУХТАСАР ИЗОҲЛАР

проф. д-р Воҳид Турк.
“Туркияда Алишер Навоий ижодиётига бағишланган илмий ишлар”
Türk Dünyası Dil ve Edebiyat Dergisi / Turkish World Journal of Language and Literature
Sayı/Issue: 52 (Güz-Spring 2021) - Ankara, TÜRKİYE. 403-441 бет.
Резюме
Ҳануз ҳаётлиги чоғидаёқ асарлари туркий ўлкаларга тарқалиб катта қизиқиш билан мутолаа этилган, шеърларига назиралар ёзилган, асарлари тушунилиши учун луғатлар ёзилган Алишер Навоий 16 асрдан бугунгача ўз қадрини йўқотмай келаётган сиймодир. Унинг бунча эътиборга сазовор бўлишининг сабаби турли мавзуларда ёзиб қолдирган асарлари, амалий фаолиятлари, ижоднинг турли соҳаларда етиштирган кишилар ва уларнинг ёзган асарлари эди.
Алишер Навоийнинг усмонли шоирларига кўрсатган таъсири мавзусида турли тадқиқотлар олиб борилди. Олимлар мавзунинг турли қирраларини текширдилар. Мазкур ишимизда Туркияда Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодиёти хусусида амалга оширилган ишлар мавзуларга бўлинган ҳолда рўйхат шаклида тақдим этилди. Бу ишлар магистр ва докторлик диссертациялари, мақолалар, туркий лаҳжалардан ўгирилган мақолалар, хорижий тиллардан ўгирилган мақолалар, маърузалар, китоблар ва таржима асарлар каби сарлавҳалар остида тасниф этилиб алифбо тартибида берилди. Мазкур ишларга назар солинганда диссертациялар бир қанчасини истисно қилганда асосан тил ва адабиётга доир экани, буларнинг аксари матнга асосланиб тил тадқиқи экани кўринади. Мақолалар ва маърузаларда Алишер Навоий асарлари турли жиҳатлардан текширилган, шахсияти ва яшаган даврига тегишли фикр-мулоҳазалар ўрин олган. Матн нашрлари асосан магистрлик ва докторлик ишларининг китобий шакли бўлиб, уларда Алишер Навоий ҳақида мухтасар маълумотдан иборат умумий кириш қисми берилган бўлиб, матннинг туркчага таржимаси, луғати ва индекси берилмаган. Девонлар ва достонларга доир нашрларнинг аксари матннинг транскрипциясидир. Баъзи нашрларда транскрипцияли матн, матннинг туркча таржимаси, индекс, луғат ва факсимиле берилган. Кенг китобхон оммасига мўлжалланган айрим таржима нашрларга ҳам дуч келиш мумкин.
- Изоҳ:
- Воҳид Туркнинг мақоласида мазкур ишларга қисқача аннотациялар берилган. Бу ишларнинг илмий, амалий аҳамиятига тўхталади. Олимнинг фикрича, адабиёт муҳитида Навоий асарларига қизиқиш шу қадар кучли бўлган эканки, улуғ шоир асарларининг қўлёзмалари Мовароуннаҳр ва Хуросондан келтирилиши баробарида Анатолия юртида ҳам қўлёзма шаклида кўплаб нусхаларда кўчирилган экан. Навоий шеърларига назиралар ёзилиши баробарида унинг адабий меросига бўлган рағбатдан келиб чиқиб Навоий асарларига луғатлар тузилганлиги, айрим асарлари (“Мажолисун-нафоис”) усмонличага ўгирилганлигини қайд этади. Яна бир муҳим хусус шуки, 19 асрда усмонли мулкида давлатнинг ва тилнинг ажнабийлашувдан қутқариш учун турли чоралар изланади. Миллий тил сифатида айниқса шарқий туркча дейилган Ўрта Осиё туркий тилига қайтиш ҳаракатлари бошланади. Шунда беихтиёр Алишер Навоий ва асарлари яна долзарблик касб этади. Чунончи, 1872 йил Истанбулда Аҳмад Вафиқ Пошо “Маҳбубул қулуб”ни чоп эттиради. Мақолада илмий ишлар тил, адабиёт, фольклор, илоҳиёт каби йўналишларга бўлиб тасниф қилинади.